Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 02.06.2016

2016 йил - соғлом она ва бола йили

"ГУЛШАН АРО ГУЛЧЕҲРАЛАР"

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, таълим муассасаларида фаолият юритаётган "Ораста қизлар" тўгараклари фаолияти самарадорлигини ошириш, оилада соғлом ва маънавий муҳитни, ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, ёшларга соғлом турмуш тарзини кўникмаларини чуқур сингдириш мақсадида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг "Ораста қизлар" тўгарагига аъзо ўқувчи-қизлар иштирокида "Гулшан аро гулчеҳралар" кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Андижон тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежида "Биз ёшлар "оммавий маданият" кўринишларига қаршимиз" шиори остида ана шу танловнинг коллеж босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ўқувчи қизларнинг умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак одоб-аҳлоқ тамо-йиллари, оилавий ҳаётга тайёргарлик, соғлом оилани шакллантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи, интернетдан фойдаланиш маданияти, "оммавий маданият" кўринишларига қарши курашиш борасидаги билим ва тушунчалари синовдан ўтказилди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ота-оналар иштирокида ўтган танловда коллежнинг гуруҳларидан ташкил топган 7 жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра, савол-жавоб, "Одам савдоси, ёшлар огоҳ бўлинг!" мавзусидаги саҳна кўринишини таъсирчан ижро этган чеварлик таълим йўналишининг 160-гуруҳ жамоаси ғолиб деб топилди. Гуруҳнинг Назокат Ўрмонова, Моҳира Мамажонова, Маҳлиё Ўрмонова, Мафтуна Меҳмонова, Назокат Мўминова каби фаол қизлари ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар. Жамоа коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғолиб жамоа кўрик-танловнинг куни кеча бўлиб ўтган туман босқичида коллеж шарафини муносиб ҳимоя қилиб, иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Дилором ҲАЙИТМАТОВА,

мазкур коллеж ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди