Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 02.06.2016

Танлов

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

Андижон давлат университетида "Юрт келажаги" иқтидорли ёшлар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги-янги истеъдодларни кашф этиш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган "Юрт келажаги" кўрик-танловида иштирок этиш истагидаги ёшлар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, мазкур танловнинг вилоят босқичида 594 нафар истеъдодли ёшлар қатнашиб, ўз иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этди.

"Архитектура ва дизайн", "Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар", "Тасвирий ва амалий санъат" ҳамда "Адабиёт ва публицистика" йўналишлари бўйича ёшларнинг билим ва маҳоратларини синовдан ўтказган мазкур танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 3820 нафар йигит-қиз иштирок этди.

- Ёш авлод фаоллигини ошириш, ёш истеъдод соҳибларини юзага чиқаришда танловнинг аҳамияти катта, - дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракат Андижон вилоят Кенгаши раиси Элёрбек Абдуқодиров.- Иштирокчиларнинг тақдим этган ишлари билан танишиш асносида ёшлардаги фаоллик, ғолибликка бўлган интилиш кучли эканлиги яққол намоён бўлди. Энг муҳими, танлов ёшларимизда мустақил ижодий фиклашни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ёш истеъдод соҳибларининг қизғин баҳсига айланган танловнинг якуний натижаларига кўра, 4 йўналиш, 11 номинация бўйича 34 нафар йигит-қиз ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Мен ижодий ишларим билан танловнинг тасвирий ва амалий санъат йўналишида қатнашиб, ғолиблар қаторидан жой олдим, - дейди Андижон санъат коллежи ўқувчиси Дилноза Ибрагимова. - Ижодимга юқори баҳо берилганлигидан беҳад мамнунман. Мақсадим, юртимизнинг фаол ёшлари қаторида келгусида ўзим танлаган соҳанинг малакали мутахассиси, яхши ижодкор бўлиб Ватаним равнақига муносиб ҳисса қўшишдир.

Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди