Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 16.06.2016

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан

ОҚИЛА, ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ АЁЛЛАР - ҲАЁТИМИЗ КЎРКИ

Муҳтарам юртбошимиз давлат ва жамият тараққиёти, юрт келажаги ҳақида сўз юритганларида, бу борада аёлларимизнинг ўрни ва роли беқиёс эканини таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, бугунги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларида опа-сингилларимизнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этмоқ жоиз.

Юртимиз эртаси, ёруғ келажакнинг эгалари бўлган ёш авлод тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги ҳар жиҳатдан аёлларимизга боғлиқ. Айни шу масалалар, яъни хотин-қизларимизнинг жамият ва давлат ҳаётидаги, бунёдкорлик ишларидаги иштироки хусусида Шаҳрихон тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Фаридахон Турдиева билан суҳбатда бўлдик.

- Туман хотин-қизлари фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар, улар эришаётган ютуқлар сизни қай даражада қониқтиради?

- Халқимизда аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади, деган ибратли гап бор. Дарҳақиқат, аёл фарзандни дунёга келтирибгина қолмай, унинг келажаги, эртаси учун қайғуради, юрт учун фидойи, етук, баркамол инсон қилиб тарбиялайди. Шу билан бирга, давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этади. Шаҳрихон азал-азалдан ҳунармандлар, тадбиркорлар, фидойи инсонлар юрти саналади. Айни кунда туманимиздаги 76 та маҳалла фуқаролар йиғини, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Улар эришаётган ютуқлардан қувонмаслик мумкин эмас. Жумладан, Бувайдо маҳалласининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Момохон Қорабоеванинг иш фаолияти ўрнак бўлишга арзиса, муҳтарам юртбошимиз фармони билан "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" унвони билан тақдирланган Арофатхон Усмонованинг илғор педагогик фаолияти бутун вилоятимизда оммалашиб улгурди. Дўппидўз онахонимиз Хажалхон Қодирова тикаётган дўппилар кўзни қувонтиради. Тадбиркор Гўзалхон Жўраеванинг "Супер бекажон" ўқув маркази касб-ҳунарга қизиқувчи ёшларга кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Ёш истеъдоларимиздан Нурхон Турғунбоева, Гулчеҳра Тўрақуловаларнинг адабиёт ва таълим йўналишида эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Туманимизда ўтказилган "Оиланинг олтин қўрғони" танлови оилаларни мустаҳкамлаш, оила анъана ва қадриятлари давомийлигини сақлашга хизмат қилди. Шунингдек, Хонобод шаҳрида ўтказилган "Оилам - бахтим менинг" деб номланган ёш оилалар кўрик-танловида Бўстон маҳалласида яшовчи Ҳамидахон Содирова "Энг яхши қайнона" номинацияси бўйича 1- ўринни ўринни қўлга киритган бўлса, Қумтепа маҳалласида яшовчи Акмалжон Ғиёсиддинов оиласи "Спортчи оила" номинациясида фахрли 2- ўринга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, яна қанча-қанча қиз-аёлларимиз тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик билан шуғулланиб, халқимиз эҳтиёжи учун маҳсулотлар тайёрламоқдалар. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтишни истар эдим, шу кунларда якунига етган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари сайловида 13 нафар аёлларимиз маҳалла раиси, 322 нафари эса уларнинг маслаҳатчилари вазифасига сайланганлигининг ўзи ҳам уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги ортиб бораётганлигини кўрсатади. Умуман, туманимиз хотин-қизлари эришаётган ютуқлар салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда

- Туманда "Соғлом она ва бола" йили Давлат дастури ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Туманимиз истиқомат қилаётган 270 минг нафардан зиёд аҳолининг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Жорий йил юртимизда "Соғлом она ва бола йили" деб номланиши хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида зиммамизга катта масъулият юклайди. Хусусан, 77076 нафар фертиль ёшидаги аёллар, 1300 нафарга яқин ҳомиладорлар аёллар, 15 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Улар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг тиббий билим ва маданиятини, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларини юксалтириш мақсадида шифокорлар, маҳалла фаоллари томонидан тарғибот-ташшвиқот ишлари олиб борилмоқда, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Таълим муассасалари, маҳаллаларда "Ораста қизлар", "Ораста қизлар давраси" тўгараклари машғулотлари орқали қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ана шу ишлар самараси ўлароқ, жорий йилда опа-сингилларимизнинг турли касалликларга чалиниши, оналар ва болалар ногиронлиги сингари салбий ҳолатлар кескин камайди, она ва бола ўлими умуман қайд этилмади.

- Маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари бизнинг асосий таянчимиздир. Уларнинг, қолаверса, бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари етакчилари ва фаоллларимиз саъй-ҳаракатлари билан опа-сингилларимизнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, ҳуқуқий билимларини юксалтириш, ёшларни миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Маҳалламиз маликалари", "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси", "Оиланинг олтин қўрғони", "Спортчи оила", "Меҳрибон қайнона" каби кўплаб тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилганлиги ўзининг ижобий натижаларини берди.

Бу каби тадбирлар туман хотин-қизларининг фаоллигини, уларнинг жамиятдаги нуфузи ва ролини оширишга, тадбиркорлик, ижод ва бошқа соҳаларда ўз салоҳият, истеъдодларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш билан бирга, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

- Бугунги ўзбек аёли қандай бўлиши керак, деб ўйлайсиз?

- Бугун ўзбек аёллари ҳам оилада, ҳам жамиятдаги жараёнларда фаол иштирок этиши керак. Ташаббускор, оқила, юксак маънавиятли аёллар ҳаётимиз кўркидир. Айниқса, аёлнинг оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбиясидаги ўрнини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Чунки улар берган тарбия орқали фарзандларимиз билимдон, оқу қорани ажрата оладиган комил инсонлар бўлиб улғаяди. Бунга эришиш учун эса аёлларимиз, албатта, маънавиятли, зукко, оқила ва кенг дунёқараш соҳибаси бўлиш керак. Шу ўринда опа-сингилларимизда ана шундай фазилатларни тарбиялашга кўмакчи бўла оладиган "Иқбол" газетаси ҳар бир хонадонга кириб боришини истардим.

Зилола РАҲМОНОВА суҳбатлашди.

Суратда Ф. Турдиева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди