Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 16.06.2016

Огоҳлик - давр талаби

МАЪНАВИЯТ КУШАНДАСИ

Давлатимизнинг мавжуд қонунларига риоя қилиш юртимизнинг ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Шу билан бирга, мамлакатимизга келиб кетаётган ўзга давлат фуқароларидан ҳам қонунларимизга амал қилиш қатъий талаб этилади.

Мамлакатимиз ва чет эл фуқаролари томонидан чегара постлари орқали юртимизга олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган буюмлар, маҳсулотлар белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан уяли телефон аппаратлари, флешка ёки ноутбук хотираларида юртимизга диний, беҳаёлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи видео ва фото материалларни олиб киришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг сўнгги 5 ойи сарҳисоб қилинганда, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан 54 та ҳолатда жами 2804 та ақидапарастликни, 54 та ҳолатда жами 5406 та беҳаёликни, 4 та шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни республикамиз ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунни бузган шахсларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли чоралар кўрилган.

Юқоридаги каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун, аввало, фуқароларимиз онгида бундай иллатларга қарши юксак маънавиятни, бой миллий қадриятларимиз, маданиятимиз, анъаналаримизга ҳурмат ва садоқат руҳини шакллантиришимиз керак. Зеро, бугунги дунё майдонида рўй бераётган глобаллашув жараёни ёшларни тарбиялашда барчамиздан ҳушёрлик ва огоҳликни талаб этади. Бепарволик энг катта душман эканини ҳамиша биримиз ёдда тутайлик.

Акрамжон АХЛИМИРЗАЕВ,

Андижон вилоят божхона бошқармасининг божхона текширувлари ва суриштирув бўлими

бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди