Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 28.07.2016

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАЛАР АНИҚЛАНДИ

З. М. Бобур номли вилоят театрида "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида вилоят ҳокимлиги, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида муваффақиятли қатнашган 17 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Қатнашчилар ўз чиқишлари орқали, маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишларни кўрсатиб берди. Шунингдек,иштирокчиларнинг иш фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар ҳамда ҳунармандчилик ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Якуний натижаларга кўра, Қорасув шаҳридаги Бўрибой Аҳмедов номли маҳалла биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Марҳамат туманидаги "Ойбек" маҳалласига иккинчи, Шаҳрихон туманидаги "Андижонлик" маҳалласига учинчи ўрин насиб этди.

Танлов ғолиблари, шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинларини вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Нишонов, "Маҳалла" фонди вилоят бўлими раиси Қ. Ризаевлар табриклаб, уларни диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди