Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 28.07.2016

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи нишонланадиган жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Асака тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, соғлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, умуман, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда 150 минг нафардан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилаётган Асака туманида "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда хотин-қизлар қўмитаси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида кексалар, ногиронлар, фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар белгиланган режа асосида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Турли касалликлар аниқланган аёллар ва болалар даволанишга жалб этилди. Бу борадаги ишлар Ўзбекистон, А. Темур, Истиқлол, Бахрин, Кўркам, Қайрағоч маҳаллаларида намунали ташкил этилди.

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда туман хотин-қизлари учун 2603 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг биринчи ярмида 1208 та янги иш ўрни яратилди. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил ва тизимли олиб борилмоқда. Бу йил тумандаги 12 та коллежни тамомлаган 2 минг нафардан зиёд қизлар бандлигини таъминлаш бўйича зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Туманда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳар жиҳатдан қўлаб-қувватланмоқда. Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан уларнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бундан ташқари, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўплаб уй бекалари, ҳунар ўрганиш истагидаги ёш қизлар ана шу асосда ҳунар ўрганиб, оилаларига қўшимча даромад киритмоқдалар. Мазкур йўналишда тумандаги Оқбўра, Барака, Қадим, Эргашобод, Кужгон, Файзобод, Озод маҳаллаларида ишлар намунали олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, таълим муассасаларида "Ораста қизлар", маҳаллаларда "Ораста қизлар давраси" мактабгача таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси" тўгараклари самарали фаолият олиб бормоқда. Айниқса, Асака педагогика, тиббиёт ҳамда хизмат кўрсатиш коллежларида олиб борилаётган ишлар эътиборга молик.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган комиссия ва секторларда белгиланган йўналишларда ишлар изчил олиб борилмоқда. Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, отинойилар ҳамкорлигида маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан туман ҳокимлиги томонидан 31 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини хатна тўйи ўтказиб берилганлигидан барча мамнун.

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, турли танловларда ғолиб бўлаётган, салмоқли ютуқларни қўлга киритаётган қиз ва аёллар сафи кенгайиб бормоқда. Жумладан, жорий йилда Севара Фозилжонова Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган бўлса, Дилноза Қобилжонова бокс, Моҳигул Аҳмаджонова ўзбек жанг санъати, Камила Юнина қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Туманда хотин-қизлар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини оширишда Зулфия Қамбарова, Ҳавасхон Раззақова, Тошхон Ҳожиқосимова, Дилдора Умрзақова, Шоҳида Қувватова сингари кўплаб фаолларимиз муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бир сўз билан айтганда, юртимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлган хотин-қизлар масаласига туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наргизахон ПАРПИЕВА,

Асака тумани ҳокимлиги бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди