Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИГА АЙЛАНИБ КЕТДИ

Андижон шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежида "Со ғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида аёллар спорт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами олдидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур спорт байрамида фестивалнинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 17 жамоа иштирок этди.

Тадбир очилишида сўз олганлар мамлакатимизда опа-сингилларимизнинг со ғлом бўлишлари, хусусан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ўтказилаётган аёллар фестивалининг аёлларни спортга жалб этишдаги ўрни ва роли хусусида гапирдилар. Хусусан, аёллар спорт фестивалининг маҳаллалар, меҳнат жамоалари, шунингдек, туман ва шаҳар босқичларида 95 минг нафарга яқин аёллар иштирок этганлиги таъкидланди.

- Бугун вилоятимизда хотин-қизларимизнинг спорт билан шу ғулланишлари учун 4 мингдан зиёд спорт иншоотлари ишлаб турибди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Хотин-қизларнинг спорт билан шу ғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Бир минг нафардан зиёд аёл мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Умуман, бу борада олиб борилаётган самарали ишлар натижасида айни кунда вилоятда 20 мингдан зиёд аёллар спорт билан мунтазам шу ғулланмоқда, 115 минг нафарга яқин хотин-қизлар оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу ўз навбатида оилаларда со ғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Байрамона руҳда ўтган фестивалда хотин-қизлар спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, сузиш, дартс, гимнастрада турлари бўйича ўзаро беллашди.

Хотин-қизлар иштирокида ўтаётган ушбу фестиваль спортнинг оммавийлигини таъминлаш, шу билан бирга, аёлларни спортга жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Қиз ғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, Балиқчи тумани вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Пахтаобод тумани жамоасига иккинчи, Андижон шаҳри жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Шунингдек, фестивалда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб ра ғбатлантирилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди