Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

АЁЛ - ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Булоқбоши тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи нишонланадиган жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, со ғлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, умуман, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Айни вақтда туманда "Со ғлом она ва бола йили" давлат дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тў ғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, барча жойларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш борасида туманимизнинг ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоасида катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Айни кунда 10 та корхона, ташкилот ва муассасада хотин-қизлар бошлан ғич ташкилотлари самарали фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, 39 та таълим муассасасида "Ораста қизлар", 37 та маҳаллада "Ораста қизлар давраси", 22 та мактабгача таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мавжуд тўгараклар маш ғулотлари қизларимиз учун ибрат мактаби вазифасини ўтамоқда. Маҳалла фуқаролар йи ғинлари қошидаги комиссия ва секторларда эса муайян ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Туманимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида туман хотин-қизлари учун 427 та янги иш ўрни яратилди. Бу борада касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга муҳим вазифа сифатида қаралаётганини қайд этиш муҳим. Ушбу ўқув йилида тумандаги 5 та коллежни тамомлаган 970 нафар қизлар бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган барча ишлар тизимли олиб борилмоқда.

Бугун туманимиз хотин-қизлари эришаётган ютуқлардан қувонмаслик мумкин эмас. Жумладан, Тинчлик маҳалласининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Ҳожимированинг намунали иш фаолияти таҳсинга сазовор, тумандаги 30- умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси Ёқутхон Қораеванинг ил ғор педагогик фаолияти эса нафақат туман, балки вилоят миқёсида оммалашиб улгурди. У жорий йилда "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" республика кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичида "Энг яхши дарс ишланмалари" номинацияси ғолиби бўлди. Ё. Қораеванинг ўқувчиси Камола Адҳамова ҳам устози изидан бориб, жорий йилда "Ораста қизлар" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб, республика босқичида совриндор бўлди. Тадбиркор Мавлуда Тоҳирова томонидан ташкил этилган "Шодмулкбегим" ўқув маркази касб-ҳунар ўрганишга қизиқувчи қизларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Гўзалой Абдуллаеванинг адабиёт соҳасидаги ютуқларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Иқтидорли ёшларимиздан яна бири Булоқбоши агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Юлдузой Қўн ғированинг жорий йилда ўтказилган "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" кўрик-танловининг вилоят босқичига тақдим этган лойиҳаси кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси Ойсулув Абдумажидованинг спорт соҳасидаги ғалабалари барчамизни қувонтиради.

Бугунги кунда жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, улар орасида со ғлом турмуш тарзини тар ғиб қилиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни бартараф этиш борасида кенг кўламли тушунтириш- тар ғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунда туман хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритаётган "Аёллар маслаҳат маркази" таркибидаги "Психолог", "Ҳуқуқшунос" жамоатчилик уюшмалари, "Қайноналар", "Оила илми", "Иқтидорли қизлар" тўгараклари чинакам мактаб вазифасини ўтамоқда. Тумандаги 37 та маҳалла фуқаролар йи ғинларининг маслаҳатчилари 5 сектор бўйича намунали иш ташкил қилмоқдалар. Айниқса, тумандаги Шарқ юлдузи, Сой бўйи, Зар ғалдоқ номли маҳаллаларда олиб борилаётган ишларни ибрат қилиб кўрсатиш мумкин.

Туман тиббиёт билашмаси ва туманда фаолият юритаётган 17 та қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари томонидан оналар ва болалар со ғлигини муҳофаза қилиш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, жорий йилда хотин-қизлар қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кексалар, ногиронлар, фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар белгиланган режа асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аёллар спортини ривожлантириш ва оммалаштириш борасидаги ишларни ҳам намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Бу борада қишлоқ жойларда қулай шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда. Туманимизда спорт объектлари, улардаги турли спорт тўгараклари ҳамда спорт мураббийлари сафи йилдан йилга ортиб бормоқда. Айни кунда туманимизда 3566 нафар аёл ҳамда 2200 нафардан зиёд уй бекалари спорт билан мунтазам шу ғулланмоқда.

Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизнинг бош мақсади жамиятимиз кўрки бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.

Иродахон СОТВОЛДИЕВА,

Булоқбоши тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди