Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ - САМАРАДОРЛИК АСОСИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолоти, уларнинг замон талабларига мос билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, ўз қобилияти ва иқтидорларини намоён этишлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратилди.

Шу ўринда бизнинг 6- умумтаълим мактаби бугун нафақат туманимизда, балки бутун вилоятда ҳам алоҳида эътирофга сазовор бўлаётган таълим муассасаларидан биридир. Масканимиздаги таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар намунали йўлга қўйилган. Мактабимизнинг веб-сайти яратилган. Халқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган "Энг яхши дарс ишланмаси", "Энг обод таълим муассасаси" ва Халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "Сизга ташаккур" номли кўрик-танловларда мактабимиз жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

"Энг яхши дарс ишланмаси" кўрик-танловида инглиз тили фани ўқитувчиси Шаҳзодахон Қурбонова, Оязимхон Фозилова, Дилоромхон Мамадалиева, бошлан ғич синф ўқитувчилари Меҳринса Боймирзаева, Назира Бойматова, Нилуфар Тоштемирова, Гулчеҳра Ўрмонжоноваларнинг веб сайтларга қўйилган дарс ишланмалари юқори баҳоланди. Халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказилган "Сизга ташаккур" кўрик-танловининг "Энг фаол фахрийлар кенгаши" йўналиши бўйича маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Л. Шоабдуллаева томонидан тақдим этилган ҳужжатлар танловнинг туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичида алоҳида эътироф этилди.

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек, "... ҳар томонлама етук авлодгина бугун ҳаёт олдимизга қўяётган ўта мураккаб, о ғир синов ва қийинчиликларни енгиш, биз кўзлаган юксак марраларни эгаллашнинг энг асосий шарти эканлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз". Ушбу талаб асосида мамлакатимизда жисмонан со ғлом, маънан баркамол, аниқ касб ва мутахассисликка эга, ғоявий собитқадам авлодни шакллантириш биз педагогларнинг энг муҳим вазифамиздир. Бугун ўқувчиларимиз туман ва вилоятда, республика ва халқаро миқёсдаги билимлар беллашуви, спорт ва санъат танлови, ҳамда фестивалларида муваффақиятли иштирок этиб келаётганлиги қалбимизга фахр ба ғишлайди. Жумладан, 6- синф ўқувчиси Шохаббос Шерзодов Германия ва Испанияда бўлиб ўтган "Ўрта ер денгизи тароналари" халқаро санъат кўрик-танловида ғолиб бўлди. Шунингдек, "Камалак юлдузлари" танловининг вилоят босқичида "Энг моҳир доирачи" йўналиши бўйича 8- синф ўқувчилари Нурмуҳаммад Муҳаммадтурдиев, Улу ғбек Деҳқонов ва Иқболжон Маъруфжоновлар 2- ўрнни эгаллади. 6- синф ўқувчиси Гулбаҳор Йўлдошеванинг "Фаришта" номли шеърий тўплами чоп этилди. Туман ва вилоят миқёсида ўтказилган "Жаҳолатга қарши маърифат", "Одам савдоси - давр муаммоси" каби тадбирларнинг иншолар танловида 9- синф ўқувчиси Зулхумор Каримова, тасвирий санъат йўналиши бўйича 8- синф ўқувчиси Шохжаҳон Мамасолиев фахрли 2- ўринни эгалладилар.

Қаердаки интизом, изланиш ва талабчанлик бўлса, ўша жойда иш унуми ва ютуқлар салмо ғи юқори бўлади. Бир сўз билан айтганда, мактабимиз директори Дилбархон Жумақова раҳбарлигида ўқувчиларнинг замон талаблари даражасида билим олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

Зиммамиздаги шарафли ва масъулиятли вазифани бажаришда "Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги" муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада бошлан ғич синфларда ота-оналар билан ҳамкорликда "ҒAST" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади, ҳар бир боланинг ҳаётда ўз йўлини топиб, ўз бахти учун замин яратишга қаратилгандир.

Янги ўқув йилида ҳам жамоамиз ўқувчиларга пухта билим бериш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш учун астойдил меҳнат қиламиз.

Раҳимахон ЭСОНОВА,

Булоқбоши туманидаги 6- умумтаълим мактабининг

ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди