Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

КИЧКИНТОЙЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими тасарруфидаги 5- мактабгача таълим муассасасида ҳам ёш авлоднинг ҳар томонлама со ғлом ва баркамол вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни кунда 7 та гуруҳда 140 нафар болажонлар тарбияланаётган масканимизда таълим-тарбия ишлари намунали йўлга қўйилган. Кичкинтойларга ўз ишини севадиган, тажрибали, болаларни яхши кўрадиган 12 нафар мутахассис ва ходимларимиз тарбия бермоқдалар. Болажонларни ўз дилбандидек кўриб, уларга меҳр бераётган Маҳбубахон Юсупова, Муҳайёхон Нурматова, Оязимхон Тешабоева, Мавлудахон Раҳмонова, Одинахон Ботирова сингари фидойи тарбиячиларимиз меҳнатини алоҳида таъкидлашни истардим. Рус тили тўгараги раҳбари Маҳлиё Олимова, инглиз тили тўгараги раҳбари Шаҳноза Абдурасулова маш ғулотларни тасвирий, кўргазмали ҳамда ўйин усуллари орқали ўтказишга алоҳида эътибор қаратади. Тиббиёт ҳамшираси Мақсудахон Ибрагимова ҳамиша кичкинтойларимиз со ғлигини назорат қилиб туради.

Мактабгача таълим муассасасида олинган бошлан ғич таълим болада ўқишга, ўрганишга бўлган интилишни кучайтиради. Жорий йилда тарбияланувчиларимизнинг 44 нафари тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, ҳудуддаги умумтаълим мактабларига қабул қилиндилар.

Тажрибали ва фидойи мутахассис Маҳбубахон Юсупованинг самарали фаолияти ҳамкасбларига ўрнак бўлишга арзийди. У 2009 йилда мустақиллигимизнинг 17 йиллик тўйи арафасида "Со ғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган. "Зумрадойлар давраси" тўгарагининг раҳбари, М. Юсупованинг тарбия ишларини ташкил этиш бўйича ишланмаси нафақат туман, балки вилоят миқёсида кенг оммалашган. Шунингдек, унинг ташаббуси билан ташкил этилган "Тежамкорлик сабоқлари" тўгараги маш ғулотлари болаларда тежамкорлик кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Зумрадойлар давраси" тўгарагида "Мен онамга ўхшасам...", "Ким эпчилу ким чаққон?" каби беллашувларда қизчаларимиз рўз ғор юмушларида оналарига катта ёрдамчи эканликларини намоён этсалар, "Ҳаё иймондандир", "Ўтмишга назар" сингари давра суҳбатларида биз таклиф қилган оналар, бувилар билан мавзу доирасида қизиқарли суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, муассасамизда "Со ғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида ташкил этилаётган со ғломлаштириш тадбирлари ҳамда қатор спорт мусобақалари болажонларимизнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда.

Шу кунларда муассасамизда мустақиллигимизнинг 25 йиллигига ба ғишланган "Истиқлолинг порлоқ бўлсин, она Ватаним - Ўзбекистоним!" деб номланган байрам эрталигига тайёргарлик кўрилмоқда.

Муассасамизда қўлга киритилаётган ютуқлар омили юртимизда ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг, қолаверса, жамоамизнинг аҳиллиги, ҳар бир ходимнинг ишга масъулият билан ёндашиши самарасидир. Жамоамизнинг бош мақсади эса ёш авлодни эртанги куннинг муносиб ворислари этиб тарбиялашдир.

Юлдузхон СОҲИБОВА,

муассаса мудираси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди