Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

Ифтихор

ЮРТ УЧУН ЁНИБ ЯШАЙЛИК

Биз бахтиёр юртнинг бахтли фарзандларимиз. Қалбимиздаги ғурур, юрагимиздаги шижоат, қадамларимиздаги ма ғрурлик, чеҳрамиздаги табассум, хонадонимиздаги хотиржамлик, дастурхонимиздаги тўкинлик... буларнинг барча-барчаси тинчлик берган муқаддас неъматлар эканлиги ифтихор беради кўнгилга.

Бугун мустақил мамлакатимизнинг ҳар бир дилбанди, ўзини шу азиз юртнинг бир бўлаги, деб билган ҳар бир фуқароси ўзига "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни забт этамиз?" деган ҳақли саволни бериши ва шу сўроққа жавоб топиб яшаши шарт.

Бугун республикамизнинг, хусусан, вилоятимизнинг қай гўшасига қараманг, улкан ўзгаришлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тинч, эркин, хотиржам инсоннинг кўнглигагина янгиликлар, бунёдкорликлар си ғади. Юртимиз, кўнглимиз тинч экан, демак биз дунёдаги энг бахтиёр халқмиз!

"Гўзал ва бетакроримсан муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиорини кўксига муҳрлаган ва унга муносиб бўлишга интилаётган юртдошларимиз ютуқларидан, ғалабаларидан қувонмаслик мумкин эмас. Айниқса, ёшлар учун кенг имкониятлар, шарт-шароитлар яратиб бериш масаласи дунёнинг ҳеч бир мамлакатида давлатимиздагидек алоҳида эътибор қаратилмаган. Мана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиш, она Ватанга муносиб ворислар бўлиш, тараққиётга муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир ватандошимиз учун муқаддас ва масъулиятли вазифага айланмо ғи керак.

Нигора ДАДАБОЕВА,

Андижон индустриал-педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди