Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

Ҳаёт - ибрат мактаби

НИЯТИ ЯХШИ ИНСОН НАСИБАСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Шанба куни эди. Баҳромжон уйга кеч қайтди. Оё ғида туролмайди - маст. Хотини Мавлудани кўриши билан ўшқира кетди:

- Бола ту ғмасанг, кимга керагинг бор сени? Бу уйда қорангни кўрмай! Тўрт томонинг қибла... Йўқол!

Мавлуда о ғиз очмади. Изтироб ўтида қоврилиб, ўзини гуноҳкор сезди. "Кунора шу аҳвол. Эри ҳолинг не деб сўрамайди. Шифокорларга қулоқ тутмайди, қўл силтайди, яхшиси, ота уйимга кетаман..." хаёлидан ўтказди у.

Икки йўлдан бирини танлашга чо ғланган келин барвақт туриб, ҳовли супурди, саришталикни ўрнига қўйди. Кейин қайнонасининг ёнига бориб, ҳар қанча уринмасин, ўзини тўхтата олмади. Йи ғлаганча ўз уйига кетишга изн сўради:

- Онажон, ёл ғиз ў ғлингиз... Бор орзу-умидингиз ундан. Биз эр-хотин маслаҳатлашдик. Мен... мен сизларга тўсиқ бўлмай... мендан рози бўлинг...

- Умрингдан барака топ, қизим. Дардингни ҳеч кимга айтолмай қийналиб юрганингни биламан, - Моҳидил опа келинига таскин бермоққа чо ғланди. - Бу ниятинг яхшимас. Ўзингни қўлга ол. Мени ҳам ўйлагин. Оиланинг ўзига яраша сир-синоатлари бор. Баҳромни менга қўйиб бер. У билан ўзим гаплашаман. Мавриди келди, янгилик айтай. Тунов куни туш кўрдим. Фарзандли бўлибсан. Худо хоҳласа, тушим ўнгидан келишига ишонаман. Вақти-соати етиб, этагинг бола билан тўлади. Серфарзанд, сердавлат бўлиб юрасизлар. Ана ўшанда қайнонам тў ғри айтган экан, деб юрасан.

Мавлуда кўнгли ҳам ўзидай меҳрибон қайнонасини қолдириб кета олмади. Турмуш ўрто ғини қайнонаси йўлга солди. Эр-хотин ўртасига аҳиллик тушганини кўрган қайнонанинг кўнгли ором топди. Умид билан яшаётган бу оилани Яратганнинг ўзи бенасиб қўймади. Уларнинг сабру тоқатлари, кечаю кундуз қилган дуолари эвазига берилган фарзанд хонадонга чинакам бахт олиб келди. Ў ғил набиранинг қувончи Моҳидил опанинг кўнглини то ғдек кўтарди.

Дарҳақиқат, чин дилдан, имон ва эътиқод билан қилинган ният ижобатсиз қолмас экан.

Абдумутал ВАҲОБОВ,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди