Янги китоб
САМИМИЙ ТУЙҒУЛАРГА ЙЎҒРИЛГАН КИТОБ
Шеърият, адабиётга меҳр қўйган инсон қайси соҳада фаолият кўрсатмасин, у ҳамиша ижод билан ошно бўлади. Яқинда балиқчилик бир гуруҳ ижодкорларнинг ижод намуналари жамланган тўплам китобхонлар ҳукмига ҳавола этилди.
"Чинобод чироқлари" деб номланган ушбу китобга Балиқчи туманида яшаб, ижод қилаётган бир гуруҳ ижодкорларнинг асарлари киритилган. Унга адабиёт ихлосмандларига таниш бўлган Ҳакимжон Йўлдошев, Абдураҳим Назаров, Алижон Ҳасанов, Анваржон Қамбаров, Жўрабек Латипов Шаҳобиддин Шаробиддинов, Аҳмаджон Мамажонов, Нурматжон Исмонов, Эргашали Қўчқоров, Аҳмаджон Исмонов, Зуҳриддин Исмоил, Ўриной Акбарова, Яйрахон Халилова, Барнохон Ҳайдарова, Насибахон Каримова, Шокиржон Маҳмудов, Икромжон Орзиқулов сингари ижодкорларнинг Ватан, ота-она, ишқ-муҳаббат, дўстлик, самимий туйғулар тараннум этилган мақола, ҳикоя ва шеърлари киритилган. Уларда инсонийлик, меҳр-оқибат, висол ва ҳижрон, яхшилик ва эзгулик кечинмалари ўз хос тарзда ифодасини топган.
"Чинобод чироқлари" тўпламига киритилган асарлар сиз азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди, деб умид қиламиз. Шу боис, ушбу китоб билан танишиб, ундан баҳраманд бўлинг. Муаллифларга эса ижодий баркамоллик тилаб қоламиз.
"Иқбол" газетаси таҳририяти.
|