Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№38, 17.09.2015

ТЕРИМ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТМОҚДА

Кузнинг фараҳбахш, илиқ кунлари бугун далаларда кўзни қувонтириб турган, ёз бўйи қилинган машаққатли меҳнат маҳсули - оппоқ бўлиб очилган пахталарни тезроқ териб олишга ундайди. Бундай пайтда беихтиёр қўлга этак олиб, пахта теришга шошиламиз.

Йиғим-терим қизғин тус олаётган айни кунларда ишини пухта режалаштириш ва тартибли ташкил этишда терим отрядлари раҳбарларининг ташкилотчилиги, олиб борилаётган тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этади.

Булоқбоши туманидаги 7- отряд аъзолари "Шарқ юлдузи" массивидаги "Доно Ҳолиқовна", "Ҳамид Омон", "Мўмин Қораевич" фермер хўжаликлари далаларида теримни уюшқоқлик билан олиб бормоқдалар. Мазкур фермер хўжаликлари тасарруфида 101 гектар пахта майдони бўлиб, жорий мавсумда 336 тонна ҳосил олиш кўзда тутилган. Теримнинг илк кунларидаёқ режанинг салмоқли қисми адо этилди. Теримчиларнинг шижоати билан йиғиб олинаётган ҳосил миқдори кундан-кунга ортиб бормоқда.

- Ҳар бир иш қатъий режа, аниқ тайёргарлик ва тартиб билан ташкил этилса, кўзланган мақсадга эришишда муаммолар бўлмайди, - дейди 7- терим отряди раҳбари, тумандаги 18- умумтаълим мактаби директори Гулбаҳор Тўланова. - Бугун туманимизда деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган "оқ олтин"ни нест-нобуд қилмай териб олишда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, "Шарқ юлдузи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ойшахон Ҳайдарова ҳамда Қуёшхон Аюббоева, Нилуфар Қўзибоева, Ойтожи Тўланова сингари маҳалла фаолларининг терим бошланишидан олдин кўрган зарур чора-тадбирлари бугун ўз самарасини бермоқда. Отряд таркибида 160 нафардан зиёд теримчи пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда.

Теримни одатдагидек ҳар бир иш бошида турувчи кекса онахонлар бошлаб бердилар. Санталатхон Тиллаева, Тамарахон ая Тўланова, Эътиборхон Омонова, Бухажал Қўнақова, Хайрихон Умарова каби онахонлар пайкал оралаб, пахта теримида ёшларга бош-қош бўлмоқдалар.

Зарнигор Додқоева эса намунали хонадон бекаларидан. У кунига 180-200 килограммдан ошириб пахта термоқда. Бундан ташқари, "Шарқ юлдузи" қишлоқ врачлик пункти, 24- мактабгача таълим муассасаси, туман молия бўлими, сув хўжалиги бошқармаси ходимлари ҳам йиғим-терим ишларида аъзоларга яқиндан ёрдам бермоқдалар.

Теримчиларнинг шижоати баланд. Қолаверса, отряд раҳбари таъкидлаганидек, терим аниқ режа асосида олиб борилаётганлиги иш унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шижоат, фидойилик ва унумдорлик бор жойда ортиқча қийинчиликларсиз мақсадга эришилади. Демак, етиштирилган пахта ҳосили ўз вақтида териб олинади, белгиланган режа эса албатта адо этилади.

Умида ЭГАМБЕРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди