Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№39, 24.09.2015

КИТОБ - ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

Мамлакатимизда "Соғлом ва маънавий етук авлод -- юрт келажаги" шиори остида ўтказилаётган "Болалар китоби" республика фестивали доирасида вилоятимизда қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг китобга ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот бошқармаси, З. М. Бобур номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган ана шу тадбирларда олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази мутахассислари ҳамда ижодкорлар иштирокида таълим муассасаларида китобхонлик тарғиботи бўйича суҳбатлар ўтказилди.

-- Бу каби ўзига хос тадбирлар ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, китобни тарғиб этиш, болаларда китобга меҳрни, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада оширишдир, -- дейди З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази раҳбари Гулнорахон Исмоилова. -- Китоб -- тафаккур хазинаси. Китобхонлик ёшларимизнинг маънавий дунёсини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Андижон шаҳридаги Болалар боғида ўтказилган китоб ярмаркаси, ёш китобхонларнинг шоир ва ёзувчилар билан учрашувлари барчада катта таассурот қолдирди.

"Болалар китоби" фестивали тадбирлари ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга, мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди