Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№43, 22.10.2015

Танлов

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Мамлакатимизда хотин-қизларниг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги фаоллигини янада ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш, қолаверса, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг роли алоҳида ўрин тутади. Бошланғич ташкилотлар етакчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" кўрик-танлови эса ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Куни кеча Жалақудуқ туманидаги 13- сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ташаббуси билан халқ таълими тизимидаги бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида ана шу танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

- Танловни ташкил этишдан асосий мақсад, бошланғич ташкилотлар раисларининг касбий маҳоратини ҳамда ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган, - дейди туман ХТМФМТ ва ТЭБ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Дилбархон Абдунабиева. - Қолаверса, мазкур танлов етакчиларимиз фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Танлов иштирокчилари белгиланган шартлар бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра, тумандаги 2- умумтаълим мактаби хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Маъмурахон Аҳмедова ғолиб деб топилди. Иккинчи ўрин 30- умумтаълим мактаби бошланғич хотин-қизлар ташкилоти етакчиси Барнохон Мирзаевага, учинчи ўрин 8- умумтаълим мактаби етакчиси Ҳилолахон Арзиқуловаларга насиб этди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди