Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№44, 29.10.2015

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, давлат идоралари матбуот хизматлари ҳамда оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этиб, мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Семинарда "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси"да белгиланган устувор вазифалар асосида давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги ва ролини кучайтириш, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ана шу йўналишдаги билим, малака ва тажрибаларини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар доирасидаги "Ягона интерактив хизматлар партали имкониятларидан фойдаланиш", ""Давлат бошқарув органларининг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашда аккредитациянинг аҳамияти", "ОАВ ва давлат бошқарув органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари" мавзуларидаги маърузалар, шунингдек, мавзулар юзасидан ўтказилган машғулотларда мутахассислар томонидан иштирокчиларга жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қонуний асослари, амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари, бу борадаги илғор ва халқаро тажрибалар хусусида кенг маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди