Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№45, 05.11.2015

МАРКАЗИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИИРИЛДИ

Андижон шаҳридаги марказий деҳқон бозори тўла қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг таклифлари асосида Андижоннинг Эски шаҳар ҳудудида Мустақиллик шоҳкўчасини барпо этиш, марказий деҳқон бозорини қайта қуриш, мазкур ҳудудда шаҳар меҳмонлари ҳамда хорижлик сайёҳлар оқиб келадиган "Андижон Регистони"ни яратиш, Тадбиркорлар ҳамда ёшлар марказлари, музейлар мажмуаси, маҳаллий маҳсулотлар намойиш этиладиган экспомарказ, шунингдек, кўп қаватли тураржой бинолари барпо этилиши режалаштирилган эди. Ана шу йўналишдаги ишларнинг жадал олиб борилиши натижасида Мустақиллик кўчасининг биринчи қисми ҳамда марказий деҳқон бозори фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳридаги марказий деҳқон бозорининг ишга туширилиши аҳоли, айниқса, тадбиркорлар учун катта қулайликлар яратди.

Қишлоқ хўжалик, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, мевалар, қуруқ мевалар, қандолатчилик, нон ва нон маҳсулотлари, умуман, барча турдаги маҳсулотлар сотишга мўлжалланган павильонлар бапо этилди. Жами 1200 га яқин савдо растаси мавжуд бўлган бозор қурилиши учун 21 миллиард сўм маблағ сарфланди. Қурилиш ишлари натижасида бозор ҳудуди бир гектарга кенгайиб, умумий майдони 4,7 гектарга етди, 600 тонна мева ва сабзавот сақлашга мўлжалланган совутгич ишга туширилди. Автомобиллар учун тўхташ жойлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари ташкил этилганлиги бозор фаолиятини замонавий асосда йўлга қўйиш имконини берди.

Кўркам ва замонавий кўринишга эга марказий деҳқон бозорининг ишга тушиши аҳолига кенг қулайликлар яратиш билан бирга, хизмат кўрсатиш сифати ва савиясини тубдан яхшилашга, савдо маданиятини, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди