Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№45, 05.11.2015

ЭЪТИБОР

ЎҚУВЧИЛАР ТАЪТИЛНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗМОҚДА

Андижонда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кузги таътилини мазмунли ўтказишга бағишланган қатор маданий, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда ўқувчи ёшларнинг пухта билим олишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Айниқса, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчи-ёшларнинг кузги таътил кунларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ўқувчилар иштирокида ўтказилаётган шеърият кечалари, ижодкорлар, олимлар, таниқли спортчи ва санъаткорлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар ижодий ишлари кўргазмалари, музейлар, вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

- Режага асосан туман ва шаҳарлардаги умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган ўқувчилар вакиллари учун ҳафта давомида вилоят ўлкашунослик ҳамда "Бобур ва жаҳон маданияти" музейларига, Асакадаги "JM - Ўзбекистон" автомобиль корхонасига саёҳатлар уюштирилади, - дейди Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова. - Шунингдек, қатор маънавий-марифий тадбирлар ташкил этилади. Мақсадимиз, ўқувчиларнинг кузги таътилини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш, қолаверса, саёҳат ва тадбирлар орқали уларнинг маънавиятини янада юксалтириш, қалбларида она Ватанга ҳурмат, юртдан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўтказилаётган тадбирлар ўқувчиларда катта таассурот қолдирмоқда. Икки юз нафарга яқин ўқувчи иштирок этган илк тадбир аввалида иштирокчилар шаҳар марказидаги "Бобур" майдонида бўлишиб, улуғ шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Шундан сўнг Андижон шаҳридаги 3- сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёзувчи ва шоирлар билан ўтказилган учрашув адабиёт, шеърият байрамига айланиб кетди. Ўқувчилар ўз ижодларидан намуналар ўқидилар, ўзларини қизиқтирган саволларга ижодкорлардан жавоблар олдилар.

Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг кузги таътили якунига қадар давом этади.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди