№46, 12.11.2015 ЭНГ НАМУНАЛИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ
Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар марказида вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги умумтаълим мактаблари ўртасида "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда хотин-қизларнинг жамият, ижтимоий, сиёсий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда бошланғич ташкилотларнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги, бошланғич ташкилотлар томонидан турли йўналишларда эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
- Айни кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги умумтаълим мактабларида 841 та бошланғич ташкилот фаолият юритмоқда, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Гулнорахон Усмонова. - Улар тизимда меҳнат қилаётган опа-сингилларимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда иш шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш борасидаги ишларга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.
Юқори савида ўтган танловнинг вилоят босқичида унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Якунда Қўрғонтепа туманидаги 5- умумтаълим мактабининг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Мунавварпошша Иброҳимова ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|