Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№48, 26.11.2015

КЎЧМАС МУЛК СОҲАСИ: ЯНГИЛИКЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР

Андижон шаҳрида "Ko'chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят вилиали ташаббуси билан "Кўчмас мулк соҳаси: янгилик ва истиқболлар" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Кўчмас мулк савдоси, риэлторлик хизмати соҳаси мутахассислари, кичик ва хусусий бизнес субъектлари вакиллари, тадбиркорлар иштирок этган мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш, соҳа фаолиятини янада юқори даражага кўтариш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Маълумки, кейинги йилларда ҳукуматимизнинг қатор қарорлари асосида кўчмас мулк савдоси хизмати соҳаси фаолияти такомиллашиб, тубдан яхшиланиб бормоқда. Бу эса тадбиркорларга янада кенгроқ имкониятлар, самарали фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бермоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тадбиркорларга қулайлик яратиш борасидаги муҳим ҳужжатлардан бири десак асло муболаға бўлмайди.

- Қарорда қурилишнинг барча босқичларида, яъни шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиботлари доирасида ягона қоидалар ва талаблар белгиланган, - дейди "Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали директори Ойбек Хашимов. - Танлов асосида бериладиган ер участкаларининг рўйҳати Қорақалпо-ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланишнинг мақсади, уларнинг майдони ва жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили икки марта, яъни 15 январгача ва 15 июлгача тақдим этиладиган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифлари асосида шакллантирилади. Шунингдек, қарорда танлов савдоларини ташкил этиш бўйича "Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖнинг худудий филиаллари ва вилоят ҳокимликлари ўртасида ер участкалари бериш учун танловни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузишлари ҳамда талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини тақдим этиш, уларнинг танловда қатнашиш учун берган буюртмаларини рўйҳатдан ўтказиш, ер участкалари билан танишишлари учун шарт-шароилар яратиш каби вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, семинарда мутахассислар томонидан иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори хусусда кенг маълумотлар берилди, эндиликда ушбу қарор асосида тадбиркорлар ер участкасини олиш буйича танловда иштирок этиш имкониятига эга бўлганликлари, бу эса фуқароларнинг тадбиркорлик борасидаги фаолиятларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш масканларини очиш учун кенг имкониятлар яратишлиги айтиб ўтилди ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Аҳоли ўртасида мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш ва кенг тарғиб этишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Амалий иш жараёнида ўтган семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Воҳиджон МАТКАРИМОВ,

"Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали

1-тоифали менеджери.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди