Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№49, 03.12.2015

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV миллий форумининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган форумда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, улар билан ҳамкорликда ишловчи давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш ҳамда ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Форумда "Фуқаролик жамиятини барпо этиш, демократик ислохотларни амалга оширишда, ёшларнинг иштирокини кенгайтиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли", "Мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётида хотин-қизлар иштирокини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ижтимоий шерикликни ривожлантириш" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада такомиллаштириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, давлат бошқарув идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Форумда "Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини, шунингдек, ижтимоий гуманитар масалаларни ҳал этишда фуқароларнинг фаоллигини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки ҳамда уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган минтақавий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда ижтимоий шерикликнинг амалдаги шакл ва механизмларини такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси томонидан ўтказилган танлов ғолиблари ҳамда вилоятда самарали фаолият олиб бораётган бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV миллий форумининг республика босқичига вакиллар сайланди.

Форум ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ш. Турсунов ва М.Юнусова иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди