Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№51, 17.12.2015

"ОБУНА-2016"

ГАЗЕТАГА ОБУНА БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!

Дунёда илм-фан тараққиёти, технологиялар шиддат билан ривожланаётган, мазкур жараёнда ахборотга бўлган талаб ва эҳтиёж ортиб бораётган бугунги кунда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида, қолаверса, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси ҳаёти ва фаолиятида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуот нашрлари муҳим ўрин тутади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, матбуот нашрлари кишига ана шу глоболлашув жараёнлари, жамиятимиздаги воқеликлар ҳақида зарур маълумотлар бериш билан бирга, уларнинг маънавиятини юксалтиришга, фикрлаш, тафаккур дунёсини бойитишга хизмат қилади.

Ҳар бир фуқаро, айниқса, зиёлилар, маънавий-маърифий соҳа кишиларининг матбуот нашрлари билан мунтазам танишиб боришлари шубҳасиз, уларнинг касбий фаолиятлари янада самарали бўлишига ёрдам беради. Қолаверса, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда газета ва журналларнинг ўрни ва роли ниҳоятда каттадир. Бизнинг матбуот нашрларига муносабатимиз қандай, уларни қай даражада ўқиб борамиз? 2016 йил учун матбуот нашрларига обуна компанияси якунланаётган бугунги кунда ана шулар ҳақида ўйлаб кўришлари ўринлидир.

Обуна масаласига корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ҳар бир фуқаро масъулият билан ёндашиши лозим. Битта газетанинг обуна пулига икки кило гўшт оламан дегувчилар газета нафақат ўзига, балки у кириб борган жамоа ёхуд хонадон аъзоларига қанчалик маънавий озуқа бериши мумкинлигини ўйлаб кўрсин. Уйда газета ўқиган аёлингиз, фарзандингиз қалбига фақат яхшилик муҳрланади, улар ҳеч қачон ножўя ишга қўл урмайди.

Бугун барча нашрлар қатори "Иқбол" газетасига ҳам обуна давом этмоқда. Афсуски, айрим туман ва шаҳарларда газетамиз обунаси кўнгилдагидек ташкил этилмаяпти. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланган режа эндигина 25 фоизга бажарилди. Айниқса, Булоқбоши, Пахтаобод, Шаҳрихон, Избоскан, Хўжаобод туманлари ҳамда Андижон шаҳрида обуна ишлари жуда суст олиб борилмоқда.

Барчамизга яхши аёнки, газетамиз саҳифаларида ҳар бир туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла маслаҳатчилари фаолиятига оид мақолалар мунтазам бериб борилмоқда, Бундан ташқари, ижодкор опа-сингиларимизнинг ижод намуналари ҳам доимий равишда ёритилмоқда. Берилаётган материалларимиз тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга, хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотларининг, маслаҳатчиларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга, фаолиятлари янада самарали бўлишига, кўплаб иқтидорли ижодкор ёшларни юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугун газетамизнинг мунтазам чиқиб туриши кўп жиҳатдан обунага боғлиқ. Шу боис барча юртдошларимиздан, опа-сингилларимиздан газетамизни қўллаб-қувватлашларини илтимос қиламиз. Бу борада туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари обунани ташкил этиш ишига сидқидилдан ёндашиб амалий ёрдам берадилар, деб умид қиламиз. Ўз навбатида газетамиз саҳифаларида имкон қадар сизнинг фаолиятингизни ёритишга, сизга маънавий озуқа берувчи ранг-баранг, қизиқарли мақолалар бериб боришга, энг муҳими, Сизнинг кўнглингизга яқин нашр бўлиши учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

"Иқбол" газетаси таҳририяти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди