Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№3, 14.01.2016

Тадбир

АCКАРЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТИ

Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида З. М. Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Андижон ва Бухоро вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг оналари иштирокида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Фарзандлари Бухоро вилоятидаги турли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этган мазкур тадбир аскар оналарининг фарзандлари билан бевосита мулоқот қилишларига имконият яратиб берди.

Самимий ва кўтаринкилик билан ўтган тадбирда сўз олганлар она Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, Ўзбекистонимиз мудофаа қудрати юксалиб бораётганлиги, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида гапирдилар.

Мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида фарзандлари билан бевосита суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.

- Ўғлим Муҳаммадали Мамажонов болалигидан ҳарбий бўлишни жуда-жуда истар эди, - дейди Асака туманида яшовчи Зикриёхон Мамажонова. - Ниятлари амалга ошиб аскар бўлди. Бухорода туриб видеомулоқотда қатнашган ўғлимни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқиланиб кетдим. Ватан корига камарбаста фарзанд тарбиялаганимдан қалбим қувончга тўлди.

Мен мана шундай мулоқотни ташкил этишга, фарзандларимиз билан дийдорлашишга имкон яратиб берган тадбир ташкилотчиларига барча андижонлик аскарлар оналари номидан миннатдорчилик билдираман.

Ҳарбийларга юксак эҳтиром кўрсатилган мазкур тадбир аскарлар ва уларнинг оналарига катта маънавий озуқа берди. Қолаверса, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида тинч-осойишта ҳаётга шукроналик, ҳарбий бурчга ҳурмат ва садоқат, Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди