№5, 28.01.2016 "ОРАСТА ҚИЗЛАР" ТЎГАРАГИ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБИ
Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи қошида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгарагида 2015 йил якунлари бўйича ҳисобот ўқув семинари бўлиб ўтди.
Коллеж ўқитувчилари, тўгарак аъзолари иштирокида ўтказилган мазкур семинарда сўз олган тўгарак раҳбари Г. Мўминова йил давомида ўтказилган тадбирлар, эришилган ютуқлар тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А. Қурбонова ҳамда психолог С. Мўминованинг жорий "Соғлом она ва бола" йилида амалга оширилиши белгиланган муҳим ишлар хусусида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.
Семинар якунида тўгаракнинг фаол аъзолари коллеж маъмуриятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
О. ДАДАБОЕВА.
|