№5, 28.01.2016 ИНГЛИЗ ТИЛИ БИЛИМДОНЛАРИ
Андижон педагогика коллежида "Чет тилларини ўрганиш замон талаби" мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Коллежнинг тиллар кафедраси ҳамда инглиз тили ўқитувчилари ташаббуси билан бўлиб ўтган ўқув машғулотида 1- босқич ўқувчилари ҳамда коллежда ташкил этилган "Magic english" тўгараги аъзолари иштирок этдилар. Машғулотларда ўқувчилар уч гуруҳга бўлиниб, инглиз тили бўйича олган билимларини синовдан ўтказдилар. Савол-жавоб ва белгиланган бошқа шартлар асосидаги беллашувда 1-босқич ўқувчилари Гўзалой Толипова ҳамда Мадина Юнусова ғолиб деб топилдилар.
Ш. ТОШБОЕВ,
Андижон педагогика коллежи Тиллар кафедраси мудири.
|