Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№6, 04.02.2016

ОТИНОЙИЛАР КЕНГАШИБ ОЛДИЛАР

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллигида маҳалла отинойилари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари фаоллари иштирокида "Маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бош мақсадимиз" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда туман ва шаҳарлар бош отинойилари, уларнинг маҳаллардаги вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари фаоллари иштирок этиб, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳаётимизга ёт, диний-ақидапарастлик ғоялари кириб келишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Тадбирда вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар ишлари бўйича ёрдамчисининг якунланган йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи ҳамда галдаги вазифалар юзасидан маърузаси тингланди..

- Вилоятимиздаги 868 та маҳаллада мазкур йўналишда муайян ишлар олиб борилмоқда, - дейди вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар ишлари бўйича ёрдамчиси Саодатхон Расулова. - Маҳаллаларда фаолиятимизнинг асосий йўналишлари, хусусан, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларимиз маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Тадбирда диний экстремизм ва миссионерликка қарши курашиш кўникмаларини кучайтириш, отинойиларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитиш, миллий ва диний қадриятларимизни улуғлаш, ёшлар тарбияси, турмушимизда юзага келаётган иллатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар кўлами ва сифатини янада ошириш зарурлиги тьаъкидланди.

Иштирокчилар томонидан маҳаллалардаги маънавий муҳитни янада яхшилаш, ҳар бир оила, ёшлар билан иш олиб бориш, диний-ақидапарастлик ғоялари таъсирига берилиш билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, тўй ҳамда бошқа маросимларда ортиқча дабдабабозлик ва исрофгарчиликларга йўл қўймаслик, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Келгусида муҳим вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан кенгашиб олдилар.

Марғуба ИСМОИЛЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди