Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№7, 11.02.2016

"КАМОЛОТ" САРҲИСОБИ

Андижон халқаро бизнес марказида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

2015 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, 2016 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш масалаларига бағишланган ушбу йиғилишда Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ўткирбек Шукуров, ҳаракатнинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари вакиллари, бошланғич ташкилот етакчилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

Дастлаб йиғилишда вилоят Кенгаши раиси ҳамда ўринбосарларнинг ўз соҳалари бўйича 2015 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Ҳамкор ташкилотлар ва бошланғич ташкилот етакчилари томонидан ҳаракат фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

"Камолот стипендияси" соҳиби бўлган бир гуруҳ ёшлар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Ҳаракатнинг Марказий кенгашига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Якунда йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди