Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№7, 11.02.2016

Адабий кеча

МАКТАБЛАРДА "НАВОИЙХОНЛИК" ВА "БОБУРХОНЛИК" КЕЧАЛАРИ

Вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида "Навоийхонлик" ва "Бобурхонлик" ойлиги доирасида адабий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Истиқлол йилларида жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ алломаларимиз Алишер Навоий ва Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш ва шу орқали уларда адабиётга қизиқиш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

- Шу кунларда вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган тадбирлар режаси асосида "Навоийхонлик" ва "Бобурхонлик" кечалари ташкил этилмоқда, - дейди Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова. - Улуғ адибларимиз ижодига оид қизиқарли маъруза ва саҳна кўринишлари асосида мушоира, шеърият, баҳри байт кечаси тарзида бўлиб ўтаётган тадбирлар ўқувчи ёшларимизнинг онг-тафаккурини, маънавиятини юксалтиришга, қалбларида тарихимизга, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Андижон шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбир аввалида адабиётшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўқувчи ёшлар шаҳар марказидаги Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди. Ижодкор ўқувчилар томонидан Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди, улуғ алломанинг болалик ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шундан сўнг тадбир Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида "Навоий - ғазал мулкининг султони" деб номланган ғазалхонлик кечаси билан давом этди. Унда андижонлик шоирлар Навоий ғазалларидан ҳамда унинг ғазалларига ёзилган мухаммасларини ўқиб бердилар. Ижодкор ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан ўқилган Навоийнинг гўзал ғазаллари, саҳна чиқишлари, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ижросидаги бадиий дастур иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади. Айниқса, мактаб фоейсида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб ташкил этилган бадиий адабиётлар, тасвирий санъат асарлари кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди.

- Ўтказилган тадбир, айниқса, ғазалхонлик кечасидан катта маънавий озуқа олдим, - дейди тадбир иштирокчиси Шаҳрихон туманидаги 59-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Диёра Каримова. - Қолаверса, ушбу тадбир мен каби ҳаваскор ижодкорларнинг адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқишини, Навоий ижоди ҳақидаги билимларини янада оширди.

Таълим муассасаларида "Навоий - ғазалиёт мулкининг султони", "Навоий ижоди ўлмас маънавий мерос", "Навоийни ёд этиб", "Навоий ижодида дўстлик тараннуми", "Навоий ва Бобур ижодида Ватан мадҳи" мавзуларида ўтказилаётган тадбирларда ижодкорлар, адабиёт фани ўқитувчилари томонидан Навоий ва Бобур ижодининг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг асарларидаги инсонийлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва эзгулик ғоялари тараннуми ҳақида кенг маълумотлар берилмоқда. Бундан ташқари, ойлик доирасида "Навоий асарлари билимдони", "Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий мероси" мавзуларидаги иншолар танлови, шунингдек, "Аждодларга муносиб авлод бўлайлик" мавзусида ўқувчи ёшлар ўртасида тасвирий санъат асарлари танловлари ҳам ўтказилади.

Бу каби тадбирлар вилоятдаги барча таълим муассасларида бўлиб ўтмоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди