Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№8, 18.02.2016

ҒОЛИБЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

"Навоий ва Бобур лирикаси" деб номланган ушбу тадбирда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Серобиддин Исмоилов сўзга чиқиб, улуғ мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди. Шундан сўнг "Навоийхонлик ва Бобурхонлик ойлиги" доирасида ўтказилган амалий ва тасвирий санъат йўналишлари бўйича, иншолар танлови ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Навоий ва Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларнинг энг моҳир ижрочиси", Ўзбекистон халқ бастакори Мутал Бурхоновнинг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Аждодлари улуғ юрт фарзандларимиз" номли кўрик-танловларнинг ғолиблари эълон қилинди ва уларга вилоят халқ таълими бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида ўқувчиларнинг А. Навоий, З. М. Бобур ҳамда М. Бурхоновларнинг сиймолари тасвирланган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари жамоалари томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш кайфият улашди.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди