Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№8, 18.02.2016

"БАРҲАЁТ БУЮК СИЙМОЛАР"

Булоқбоши туманидаги 1-умумтаълим мактабида ҳазрат А.Навоий ҳамда улуғ саркарда ва шоир З. М. Бобур таваллуд кунлари муносабати билан "Барҳаёт буюк сиймолар" деб номланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Мактаб ўқитувчиси Дилфуза Режапова ташаббуси билан ўтказилган тадбирда юқори синф ўқувчилари икки буюк сиймонинг ғазал ва рубоийларидан ўқидилар. Шундан сўнг 7- синф ўқувчилари томонидан Навоий ҳамда Бобур ҳаёти билан боғлиқ лавҳаларни акс эттирган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, 8- синф ўқувчиси Нигора Ҳакимова ижро этган "Тановар" рақси кечага ўзгача файз киритди. Мазмунли ва қизиқарли ўтган ушбу анжуман ёш ижодкорларнинг мушоираси билан якунланди.

Қизиқарли ўтган тадбир ўқувчи ёшлар қалбида улуғ алломалар ижодига, адабиётга бўлган қизиқиш ва ҳурматини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фотима РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди