Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№8, 18.02.2016

КОЛЛЕЖДА "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ"

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги 129 та академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, ўзлари қизиққан мутахассислик йўналишлари бўйича ўқишни давом эттиришларини таъминлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда қатор лицей ва коллежларда "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари ўтказилмоқда.

Андижон машинасозлик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган "Очиқ эшиклар куни" тадбирига умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ўқитувчи ва ота-оналари ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Тадбир очилишида сўз олган коллеж директори Достонбек Ўринов коллежда мактаб ўқувчиларининг пухта билим олишлари, муайян касбни эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида гапирди.

Айни кунда етти мутахассислик йўналиши бўйича 1100 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган коллежимизда мамлакатимиз саноатининг муҳим йўналишларидан бири бўлган машинасозлик тизими корхоналари учун малакали мутахассислар етказиб берилмоқда. Хусусан, ўқувчиларнинг пухта билим олишлари ва дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, касбий таълим бўйича устахоналар, махсус лабораториялар, лингафон, информатика, мультимедия хоналари, 17 мингдан зиёд китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, спорт зали ҳамда ётоқхона мавжуд. Шунингдек, 18 та фан тўгараги, 2 та спорт секцияси, "Ораста қизлар" тўгараги фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда мактаб битирувчиларига коллеждаги мавжуд мутахассисликлар, шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида кўргазмалар, бевосита суҳбатлар орқали кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган буюмлар, уларнинг ижодий ишлари кўргазмалари ташкил этилди.

Ўткирбек РАҲМОНОВ,

коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича

ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди