Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№8, 18.02.2016

Маслаҳатчилар ўқуви

МАСЛАҲАТЧИЛАР БИЛИМ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРДИ

Вилоятимизда фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга услубий-амалий ёрдамлар кўрсатиш масалаларига бағишланган ўқув семинарлар ўтказилмоқда.

Ана шундай семинар Андижон давлат тиббиёт институтида бўлиб ўтди. Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вакиллари, ҳуқуқшунослар, олимлар, фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этиб, маҳаллаларда тинчлик, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатликни ҳамда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг турли диний экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш сингари қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритдилар.

- Ўқув семинарни ўтказишдан асосий мақсад, маслаҳатчиларимизнинг самарали фаолият юритишларига ҳам услубий, ҳам амалий ёрдам кўрсатишдир, - дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Озодахон Парпибоева. - Қолаверса, маслаҳатчиларимизнинг аҳоли ўртасида амалдаги қонунлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси борасидаги ишларни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини бойитиш орқали мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Семинарда мавзу доирасида қатор маърузалар ўқилди. Мутахассислар томонидан бу борадаги ишларни ташкил этиш, самарадорлигини ошириш, маслаҳатчилар, отинойилар, ички ишлар профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Маҳаллалардаги илғор иш тажрибаларни оммалаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

- Семинарда фаолиятимизни самарали ташкил этиш борасидаги билимларимизни янада бойитдик, - дейди Андижон туманидаги Терактаги маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаббат Абдулҳамидова. - Айниқса, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича билдирилган таклифлар жуда ўринли бўлди. Ишонаманки, семинардан олган билимларимиз келгусида фаолиятимизни яхшилашга ёрдам беради.

Шунингдек, семинарда "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари, "Ота-оналар университети"лари фаолиятини такомиллаштириш сингари қатор масалалари юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Ўқув семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шаҳзод Турсунов иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди