Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 03.03.2016

МАСЛАҲАТЧИЛАР ЎҚУВИ

Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида тумандаги фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур семинарда маҳаллаларда тинчлик, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатликни ҳамда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг турли диний экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш сингари қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Туманимиздаги 72 та маҳаллада фаолият олиб бораётган маслаҳатчилар саъйи ҳаракати билан маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, диний ақидапараст-лик, гиёҳвандлик, одам савдоси сингари иллатларнинг олдини олиш борасида жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Семинарда мавзу доирасида қатор маърузалар ўқилди. Мутахассислар томонидан бу борадаги ишларни ташкил этиш, самарадорлигини ошириш, маслаҳатчилар, отинойилар, ички ишлар профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Маҳаллалардаги илғор иш тажрибаларни оммалаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, семинарда "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

Гулчеҳра ЭРГАШЕВА,

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди