Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№12, 17.03.2016

ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

Наврўз умумхалқ байрами олдидан ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашари вилоятимизда уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Наврўз байрами олдидан ўтказилган ҳайрия ҳашари вилоятнинг ҳар бир гўшасини озода ва орасталигини, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишларида 2 млн. 500 минг нафардан зиёд аҳоли иштирок этди.

- Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилаётган умумхалқ ҳайрия ҳашари вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтди, - дейди "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими раиси вазифасини бажарувчи Кенжавой Шамшатов. - Икки кун давомида 8,5 минг гектардан зиёд ер майдони ободонлаштирилди, 6 минг км.дан зиёд ариқлар тозаланди, 9,2 минг тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди, бу ишларни бажариш учун 1600 дан зиёд техника воситалари жалб этилди. Бундан ташқари, 941 та зиёратгоҳ ва қабристон тозаланади. 4 миллион тубдан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқланади, 12 миллион тубдан зиёд гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Вилоят бўйича 2 минг нафарга яқин оиланинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилади.

Ҳашар халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларидан биридир. Шу боис ҳам ушбу тадбирда каттаю кичик бирдек фаол иштирок этди. Ҳашарда Наврўз байрами тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу саъйи ҳаракатлар ўз ифодасини топди.

Бир сўз билан айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этиш иштиёқи билан яшашга, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтаришга, миллий қадриятларимизни улуғлашга, юртимиздаги тинчлик учун шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга ва Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга хизмат қилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди