Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№13, 25.03.2016

Танлов

ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИ ЮКСАЛМОҚДА

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида "Энг намунали "Саломатлик сектори" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат савиясини юксалтириш, қишлоқ врачлик пункти ҳамда оилавий поликлиникаларга кўрсатилаётган эътибор, хусусан, ана шу муассасаларнинг патронаж хизматини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш борасида ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

- Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият юритаётган "Саломатлик сектори"да тиббиёт ходимларининг маҳалла фаоллари билан ҳамкорликдаги ишини ташкил этиш, такомиллаштириш ва сифатини янада яхшилашда патронаж ҳамшираси ҳамда маҳалла фаолларининг ролини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган 34 нафар маҳалла фаоли ва патронаж ҳамшираси иштирок этди, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, танлов ҳакамлар ҳайъати раиси Гулнаҳор Абдуллаева. - Иштирокчилар танловга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрганликларини намойиш этдилар.

Дарҳақиқат, иштирокчилар аҳолининг репродуктив саломатлиги кўрсаткичлари бўйича ҳудудда олиб борилаётган ишлар, соғлом турмуш тарғиботи, ҳамкорликни қай даражада йўлга қўйилганлиги, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, фаолиятларига оид кўргазмалар ташкил этиш сингари қатор шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, Асака туманидаги Навбаҳор қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси Нафиса Усмонова ҳамда ҳудуддаги Дўрмон маҳалласи фаоли Йўлдошхон Ғозиева ғолиб чиқиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Ғолиблар ҳамда турли номинациялар бўйича совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирландилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди