Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№14, 31.03.2016

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси, матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари фаолиятидаги долзарб вазифалар" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ахборот хизматларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, турли соҳалардаги жараёнларни сифатли ва атрофлича ёритиш, ахборот хизмати раҳбарларининг касбий билим ва малакасини ошириш, веб-сайтлар яратишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Бугунги кунда юртимиз ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, ана шу жараёнларни оммавий ахборот воситаларида тўлақонли ва изчил ёритишда ахборот хизматларининг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этади, - дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. - Ана шундан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларида ахборот хизматларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолият олиб боришларини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Семинарда мутахассислар томонидан "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари", "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ахборот хизматларини ташкил этиш ва уларнинг қонуний асослари", "Ахборот хизматларини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларининг роли" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди. Иштирокчилар маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни такомилаштириш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Хайрулло ВАСИЕВ,

ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди