Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№14, 31.03.2016

ШОДИЁНА

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ УЛУҒЛАНМОҚДА

Андижон шаҳридаги "Боғи Бобур" дам олиш масканида "Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!" шиори остида миллий қадриятларни улуғлаш, ёшлар ўртасида миллий анъана, урф-одат ва халқ ўйинларини кенг тарғиб қилишга бағишланган турли тадбирлар ҳамда "Ош сайли" бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий маданий марказлар ҳамкорлигида ўтказилган ҳамда партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар иштирок этган мазкур тадбир ҳақиқий байрам сайлига айланиб кетди. Тадбир очилишида сўз олганлар юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, миллатлараро дўстлик, миллий қадрият ва анъаналаримизни улуғлаш, ёш авлодни миллий истиқлол ғоясига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

- Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жамиятимизда меҳр-оқибат, инсонийлик, бағрикенглик, бунёдкорлик ва хайр-саховат сингари эзгу анъаналарни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадоригини оширишга қаратилган, - дейди Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов. - Қолаверса, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни, нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий маданий марказлар ҳамкоригини янада мустаҳкамлашга, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Тадбир мустақиллик тенгдошлари бўлган ёшлар вакилларининг турли жабҳаларда самарали меҳнат қилаётган илғор юртдошларимиз, меҳнат фахрийлари билан "Уч авлод учрашуви" деб номланган тадбир билан бошланди. Шундан сўнг туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган жамоалар, фольклор ансамбллари томонидан лапар, ёр-ёр, ўланлар айтилди, миллий ўйинларимиз, мустақиллик, тинчлик ва она Ватанни мадҳ этувчи куй ва рақслар ижро этилди. Айниқса, сочарига толпопук тақиб, ўсма қўйган, миллий либослардаги қизларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

- Маҳалламиздаги қиз ва аёллардан тузилган гуруҳимиз ёр-ёр, лапар сингари халқимизнинг қадим, ўзига хос санъати анъаналарини давом эттирмоқда, - дейди Асака туманидаги "Нурафшон" гуруҳи раҳбари Ойдонахон Тожибоева. - Гуруҳимизнинг бугунги чиқишлари, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида миллий санъатимизни янада кенгроқ тарғиб этишга хизмат қилди.

Тадбирларда Қирғиз, Уйғур, Корейс миллий маданий марказлари қошидаги ансамблларнинг чиқишларида юртимиздаги тинчлик-тотувлик, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларининг ўзаро дўстлиги, ҳамжиҳатлиги тараннум этилди.

- Мазкур байрам тадбири нафақат миллий қадриятларни улуғлашга, балки миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз, - дейди вилоят "Уйғур" миллий-маданий маркази раҳбари Адолатхон Раҳмонова. - Ўзбекистонда яшаётган барча миллатларнинг мақсади битта, у ҳам бўлса, Она Ватанимиз тинчлиги ва равнақини таъминлашдир.

Тадбир доирасида Ўзбекис-тон ХДП сафига қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга партия аъзолиги гувоҳнамалари топширилди. Шунингдек, ҳунарманд ва ижодкор ёшлар томонидан ташкил этилган миллий либослар, тасвирий санъат асарлари кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларда миллий либосларимиз, озод ва обод юртимизнинг гўзал манзаралари ўз аксини топди.

"Ош сайли" байрам тадбирига ўзгача шукуҳ бағишлади. Барча туман ва шаҳар жамоалари ўртасида ош тайёрлаш бўйича ўтказилган танловда ошпазлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

- Халқимизнинг шоҳ таоми - ош тўй, ҳар қандай байрам тантанасига кўрк беради, - дейди қўрғонтепалик ошпаз Дилмурод Қодиров. - Айниқса, девзира гуручдан тайёрланган Андижон палови шуҳрати узоқ-узоқларга кетган. Бугунги танловда ҳам ошни ўзига хос тарзда тайёрлаб, меҳмонларни хушнуд этиш учун бор маҳоратимни ишга солдим.

Якунда бир гуруҳ партия фаоллари, тадбирнинг фаол иштирокчилари, ўтказилган танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Иноятхон ХОШИМОВА,

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раисининг маърифий тарғибот

ташвиқот ишлари бўйича

ўринбосари.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди