Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№15, 07.04.2016

"БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР САРАЛАНДИ

Андижон вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

- Барча фанлар бўйича фан олимпиадалари юқори савияда ўтди, - дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Оҳунжонов. - Ўқувчиларнинг ўз билимларини тўлақонли намойиш этишлари учун аудиториялар талаб даражасида жиҳозланиб, зарур барча шароитлар яратилди.

Вилоятдаги 12 та академик лицей ва 117 та касб-ҳунар коллежларининг иккинчи ва учинчи босқичида таҳсил олаётган 1047 нафар ўқувчи 14 та умумтаълим фанлари бўйича бўлиб ўтган фан олимпиадасининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра, белгиланган шарт ва топшириқлар асосида энг юқори балл жамғариб, ғолиб бўлган 24 нафар ўқувчи фан олимпиадасининг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди