Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№16, 14.04.2016

Ўзбекистон - умумий уйимиз

ДЎСТЛИК ВА МАДАНИЯТ ФЕСТИВАЛИ

Вилоятимизда "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида турли миллатлар вакиллари иштирокида дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳбарлигида юртимизда олиб борилаётган одилона миллатлараро сиёсат туфайли мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланган. Хусусан, турли миллат вакиллари иштирокида анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур фестиваль юртимиздаги миллатлараро дўстликнинг ёрқин намунасидир.

- Айни кунда Андижон вилоятида юздан ортиқ миллат вакиллари яшамоқда, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Шаҳзодбек Турсунов. - Уларнинг ўз она тилларини ўрганишлари, анъана ва урф-одатларини ривожлантиришлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, бугунги кунда вилоятда уйғур, қирғиз, рус, корейс ҳамда арман миллий-маданий марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бир неча йилдирки, турли миллат вакиллари уюшган ҳолда яшайдиган Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон шаҳрида дўстлик фестиваллари, турли тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар З. М Бобур номидаги вилоят театрида "Соғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни" мавзусидаги илмий-амалий семинар билан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Республика байналмилал маданият маркази, турли миллатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда "Ёш авлод тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни", "Она тарбияси - келажагимиз меваси, болаларимиз бахти" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди.

"Биз сенинг фарзандингмиз, Ўзбекистон!" шиори остида таълим муассасалари, ижодкор ёшларнинг соғлом она ва бола, халқимизнинг бунёдкорлик борасидаги ишлари, юртимизнинг гўзал манзаралари, миллат- лараро дўстлик, турли миллатлар вакилларининг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари акс этган фото ва тасвирий санъат асарлари, шунингдек, турли миллат вакиллари томонидан тайёрланган миллий таомлар, либослар, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш этилди.

Анжуманда юртимиздаги миллатлараро дўстликни тараннум этувчи фильм намойиши барчада катта таассурот қолдирди, Шунингдек, миллий марказлар қошида ташкил этилган ансамбллар, ҳаваскорлик дасталарининг чиқишлари, улар томонидан ижро этилган куй, рақс ва қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, "Отуш" уйғур ансамблининг, рус, қирғиз, корейс миллий марказлари қошидаги бадиий жамоаларнинг чиқишлари катта олқишлар билан кутиб олинди.

- Юртимиздаги миллатлараро тотувликка ҳар қанча ҳавас қилса арзийди, - дейди Рус миллий-маданий маркази Андижон вилоят бўлими раиси ўринбосари Елена Бабенко. - Чунки Ўзбекистонда турли миллатларнинг урф-одат ва анъаналарига ҳурмат, дўстона муносабатлар қарор топган. Қолаверса, миллатидан қатъи назар шу муқаддас заминнинг ҳар бир фуқароси Ватан ободлиги, тинчлиги йўлида фидоийлик билан меҳнат қилаётганлиги эътиборга моликдир.

Фестиваль доирасида Андижон давлат университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги институтида "Миллий ва диний бағрикенглик - барқарорлик омили" мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди, шунингдек, Пахтаобод, Хўжаобод туманларида катта байрам тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда турли миллатлар урф-одатлари намойиши, миллий ўйинлари ташкил этилди. Ватан, истиқлол, миллатлараро дўстликни тараннум этувчи бадиий дастурлар барчада катта таассурот қолдирди.

- Бўлиб ўтган дўстлик фестивали юртимизда яшаётган турли миллат вакилларининг, айниқса, биз ёшларни янада ҳамжиҳат, юртимиз равнақи йўлида фидойи бўлишга ундайди, - дейди Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Айдина Бекмуродова. - Мен қирғиз қизи бўлсам-да, она Ватаним Ўзбекистондир. Мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида миллатидан қатъи назар биз ёшларнинг ўқиш, касб-ҳунар эгаллашимиз, ўз салоҳиятларимизни тўлақонли юзага чиқариш учун барча шароитлар яратиб берилган. Миллатлараро дўстлик, инсон қадри эъзозланган мана шундай озод ва обод юрт фарзанди эканлигимдан чексиз фахрланаман.

Андижон шаҳрида "Дўстлик" уйи фойдаланишга топширилди. Бу ерда вилоятдаги миллий маданий марказлар учун алоҳида хоналар ажратилди, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур барча шароитлар яратилди.

Фестивал тадбирлари Андижон шаҳридаги А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғида байрам сайли ҳамда таниқли хонандалар, бадиий жамоалар иштирокидаги катта концерт дастури намойиши билан якунига етди.

Фестиваль тадбирларида Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда тадбирлардан лавҳалар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди