Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№17, 28.04.2016

ЭНГ БИЛИМДОН ҲАМШИРА АНИҚЛАНДИ

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар марказида "Ҳамшира - 2016" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт тизими ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини, шифокорларнинг, айниқса, ўрта тиббиёт ходимларининг касбий билим ва малакасини ошириш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида 26 минг нафардан зиёд ҳамшира меҳнат қилмоқда. Уларнинг энг илғор 12 нафар вакиласи иштирок этган танловнинг вилоят босқичи қизиқарли ва юксак савияда ташкил этилди. Қатнашчилар таништирув, тиббиётга оид савол-жавоб, беморлар билан ишлаш амалиёти сингари бешта шарт бўйича ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Марғубахон Комилова биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий-амалий маркази Андижон филиали ҳамшираси Гулноза Турғуновага, учинчи ўрин Марҳамат туманидаги Ғафур Ғулом қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси Хурсаной Мирзакаримовага насиб этди.

Ғолибалар ва танловнинг барча иштирокчиларига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Қ. Ёрқулов диплом ва эсдалик совғалар топширди.

М. ХОЛБЕКОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди