Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 05.05.2016

ҲАМКАСБЛАРИМИЗНИ МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ

Куни кеча журналистика соҳасида "Олтин қалам" XI Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Улар орасида вилоятимиз оммавий ахборот воситалари вакилларининг борлиги барчамизни хушнуд этди. Яъни танловнинг асосий номинациялар бўйича вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири Матлуба Юсупова "Журналистика соҳасида энг яхши материал учун (телевидение)" номинацияси бўйича 3-ўринга, "Дийдор" радиоси муҳаррир-бошловчиси Бахтиёр Мавлонов "Журналистика соҳасида энг яхши материал учун (радио)" номинацияси бўйича 1-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, Миллий ва халқаро ҳамкорлар номинациялари бўйича "Андижоннома" газетаси бўлим мудири Муҳаббат Отамирзаева "Оммавий ахборот воситаларида хотин-қизлар фаолияти ёритилган энг яхши материал учун" номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

Журналистика соҳасидаги энг нуфузли "Олтин қалам" танловида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамкасбларимизни муборакбод этамиз. Уларнинг келгусидаги ижодий ишларига омадлар тилаймиз.

"Иқбол" газетаси таҳририяти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди