Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 12.05.2016

БОЛАЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Андижон туманидаги фаол ўқувчи ёшлар маркази ҳудудидаги аквапаркнинг мавсумий очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ёш спортчилар, чемпионлар ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар.

- Болаларнинг ёзги дам олишларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган ушбу аквапаркнинг очилиши фарзандларимизга чинакам совға бўлди,- дейди вилоят прокурори катта ёрдамчиси Баҳодир Саидкамолов. - Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур чўмилиш мажмуасининг жорий йил мавсумидаги очилиш маросимига меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда иқтидорли ўқувчилар таклиф қилинди. Ушбу маскан бу йил ҳам Андижон ёшларининг ёз мавсумини мароқли ўтказадиган севимли масканларидан бири бўлиб қолади.

З.РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди