Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 12.05.2016

"БАХТЛИ ОИЛА САРИ"

З. М. Бобур номли вилоят театрида "Бахтли оила сари" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан адлия, соғлиқни сақлаш бошқармалари, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими ҳамда вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда Андижон давлат университетининг "Андижон ёшлари", Андижон давлат тиббиёт институтининг "Соғлом оила", машинасозлик институтининг "Нурли келажак", қишлоқ хўжалиги институтининг "Парвоз" ҳамда Тошкент стомотология институти Андижон филиалининг "Бахтли оила" жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Талабаларнинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий билимларини ошириш, уларнинг оила ва никоҳнинг муқаддас эканлиги хусусидаги тушунчаларини бойитиш, соғлом, мустаҳкам ва аҳил оила қуриш учун замин яратиш, халқимизнинг оила борасидаги қадим анъана, урф-одат ва қадриятларини эъзозлаш кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг қалбида эзгулик, Ватанга муҳаббат, оилага садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган танловда иштирокчилар таништирув, юртимизда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар, фармон ва қарорларни қай даражада билишлари, оиланинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақидаги билимлари, оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ саҳна кўриниши намойиши сингари шартлар асосида ўзларининг билим, маҳорат ва истеъдодларини синовдан ўтказдилар.

Ҳар бир жамоанинг ўзига хос чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

- Институтимизнинг "Парвоз" жамоаси танловга пухта ҳозирлик кўрди, - дейди Андижон қишлоқ хўжалиги институти бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Одинахон Ҳасанова. - Шу боис ҳам чиқишларимиз томошабинларга манзур бўлди. Таъкидлаш жоизки, ушбу танлов талабаларнинг фаоллигини ошириш, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшаш, шу билан бирга, турмушга тайёргарлик, оилавий ҳаёт борасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга хизмат қилганлиги билан эътиборлидир.

Якуний натижаларга кўра, "Андижон ёшлари" жамоси "Энг кучли жамоа", "Соғлом оила" жамоаси "Энг ташаббускор жамоа", "Нурли келажак" жамоаси "Энг аҳил жамоа", "Парвоз" жамоаси "Энг уддабурон жамоа", "Бахтли оила" жамоаси "Энг зукко жамоа" номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Ғолибларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова муборакбод этиб, уларга танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди