Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 12.05.2016

2016 йил - соғлом она ва бола йили

УСТОЗЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Ўқитувчилик шарафли ва масъулиятли касб ҳисобланади. Чунки у ўсиб келаётган ёш авлод қалбига чин инсоний фазилатларни, одоб-аҳлоқ меъёрларини сингдиради, пухта таълим беради.

Ёруғ дунёни айнан маънавий ва маърифий баркамол инсонлар жаҳолат ва таназзулдан асрайди. Шу боис ҳам комил инсон тарбиясига масъул бўлган педагоглар улуғ зот, дея эъзозланали.

Андижон шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби жамоасида шу улуғ касбни самарали ва ҳалол меҳнатлари билан безаб келаётган фахрий устозлар кўп. Одинахон Қодирова, Гулсорахон Қосимова, Латофатхон Бўтабоева, Файзулло Эшонқулов, Муҳаррамхон Жўрабоева, Мавлудахон Иминова каби жонкуяр устозлар тарбиялаган ёшлар бугун жамиятимизнинг турли соҳаларида фаолият юритмоқдалар. Бугун уларнинг сафи ёш мутахассислар билан кенгаяётганлиги янада қувончлидир.

Ушбу таълим масканида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган қатор маънавий-маърифий тадбирлар, турли кўрик-танловлар, семинарлар ўтказилмоқда. Жумладан, "Меҳнат таълими ва мусиқа фани ойлиги" доирасида ўтказилган "Балли, устозлар" кўрик-танлови ҳам ўқитувчилар фаоллигини, таълим сифати ва самарадоригини оширишга хизмат қилган муҳим тадбирлардан бири бўлди.

Ушбу танловда мактабнинг бошланғич таълим, аниқ фанлар, табиий фанлар, она тили ва адабиёти, инглиз тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, тарих фанлари йўналишлари бўйича аёл устозлар беллашдилар.

Қатнашчилар нафақат ўзларининг билим доиралари, балки сухандонлик, бекалик, пазандалик, тикувчилик, санъаткорлик борасидаги маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Белгиланган ана шу бешта шарт бўйича қизғин беллашувлар чоғида қатнашчилар ўз ишининг билимдони, етук ва тажрибали мутахассис эканликларини намоён этдилар.

Айниқса, "Тинчлик - улуғ неъмат" мавзусида тасвирий санъат композициясини яратиш, халқ қўшиқлари, термалар, миллий лапарлар куйлаш шартлари бўйича иштирокчиларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Беллашувнинг якуний натижаларига кўра, бошланғич таълим фани ўқитувчиси Гулжаҳон Обиддинова "Энг яхши сухандон", ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Манзурахон Йўлдошева "Энг чаққон пазанда", инглиз тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилдора Ҳайдарова "Моҳир бека", аниқ фанлар ўқитувчиси Мавлуда Маматқулова "Ширинсухан устоз", табиий фанлар ўқитувчиси Зилола Раҳмонова "Моҳир тикувчи", тарих фани ўқитувчиси Оязимхон Қамбарова "Ёрқин истеъдод эгаси", рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Насиба Ғафурова "Моҳир мусаввир устоз" номинациялари бўйича тақдирландилар.

-Бу каби тадбирлар ёш авлод учун катта тарбиявий аҳамиятга эга, улар ҳам келажакда ўз устозлари каби ҳар томонлама етук бўлишга интиладилар, - дейди тадбир ташкилотчиси, мактабнинг меҳнат таълими фани ўқитувчиси Умидахон Абдурашидова. - Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт" .

Гулжаҳон ЎЛМАСОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди