Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№21, 19.05.2016

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

Андижон тумани "Баркамол авлод" болалар марказида "Баркамол авлод" болалар марказлари фаолиятининг 2016 йилдаги долзарб вазифалари" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази раҳбари Х. Зокирова, маънавий ва маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари Л. Тўхтаева, техник ижодкорлик йўналиши услубчиси А. Ҳожибоевлар иштирок этиб, марказларнинг техник ижодкорлик йўналишидаги тўгараклари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида гапирдилар.

Вилоятимиз туман ва шаҳарлари "Баркамол авлод" болалар марказлари раҳбарлари, маънавий ва маърифий ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари, услубчи ва тўгарак раҳбарлари қатнашган семинарда гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий ва назарий машғулотлар ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди. Шунингдек, тадбир доирасида марказлар тўгарак аъзоларининг техник ишланмалари ва қўл меҳнатлари ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Сарвиноз ЮЛДАШЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди