Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№21, 19.05.2016

"ОРАСТА ҚИЗЛАР" САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Олтинкўл туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган "Ораста қизлар" тўгараклари ўқувчи қизларни касб-ҳунар ўргатишда, оилавий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билимларини бойитишда муҳим ўрин тутмоқда. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида тўгарак машғулотларида, айниқса, ўзлари қизиққан касб-ҳунарларни пухта эгаллашмоқда.

Тумандаги 1-умумтаълим мактабида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараги мактабнинг 6-9- синфлари ўқувчи қизларини ўз сафига жамлаган. Тўгарак раҳбари Гулноз Арапова уларга тикувчилик, тўқувчилик, пазандалик ҳунарларини, шу билан бирга, уй тутиш, меҳмон кутиш борасидаги кўникмаларини янада бойитишга яқиндан ёрдам бермоқда.

- Қизларимизнинг барчаси интилувчан, уқувли, - дейди тўгарак раҳбари Г. Арапова. - Улар томонидан тайёрланаётган чиройли ва бежирим либосларни кўриб кўзингиз қувнайди. Бозор иқтисодиёти шароитида иложи борича оила бюджетига кўмак тариқасида, чеварга бериладиган маблағни иқтисод қилган ҳолда уйдаги бор материаллардан ҳам арзон, чиройли ва сифатли кийимлар тикиш мумкинлигини тўгарагимиз қизлари амалда исботлаб беришмоқда. Ёшлигида касб-ҳунарни эгаллаган қизлар эртага катта ҳаётга қадам қўйганида қийналмайди.

Дарҳақиқат, қизлар эртага бўлғуси уй бекаларидир. Уй юмушларидан тортиб, чеварлик, тўқувчилик ва пазандачилик сир-асрорларини пухта ўрганишса, бу уларнинг келгуси ҳаётларида асқотиши аниқ.

Тўгарак аъзоларидан Гулзиё Ҳабибуллаева тўқиган сумкачалар, Нозимахон Позилова, Рухшона Тўрақуловаларнинг оддий мато ва мунчоқлардан ясаган сунъий гуллари кишига завқ бағишлайди. Айниқса, ижодкор қизлардан Комилахон Каналиддинованинг чизган расмлари, Жумагул Турсунованинг содда ва самимий шеърлари барчага манзур бўлмоқда. Умуман, тўгарак ана шундай ёш иқтидор соҳибаларини юзага чиқараётганлиги эътиборга молик.

Яқинда мактабда "Ораста бекажон" тадбири бўлиб ўтди. Унда бой ҳаётий тажрибага эга бўлган онахонлар қатнашиб, қизларларга маслаҳатлар беришди. Меҳнат фахрийси Ҳуснободхон ая Иноятова шундай деди:

- Ўзбек қизлари шарм-ҳаёси, ибоси, ҳунари ва эпчиллиги билан янада гўзалдир. Азиз қизларжон! Сиз ҳам ораста, одобли, хушмуомала, хушфеъл бўлинглар. Ҳамма сизга ҳавас билан боқсин. Уй-жойингиз, ошхоналарни ҳамиша саранжом саришта тутинглар. Хонадонингизга келган меҳмонларни қўлингизни кўксингизга қўйиб кутиб олинг, иззат-ҳурматини жойига қўйинг. Шунда сизлар ҳаётда, оилангизда ва маҳаллада муносиб ўрин топа оласиз.

Тадбирда тумандаги 47- умумтаълим мактаби меҳнат таълими ўқитувчиси Рўзихон Мирзажонова, тадбиркор Адибахон Солиева сўз олишиб, ўқувчиларга ўзларининг зарур тавсия ва маслаҳатларини бердилар.

Тадбирда тўгарак аъзолари томонидан шеърлар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди. Муҳаммад Юсуф шеъри билан айтиладиган " Улуғимсан, Ватаним!" қўшиғини Мухлиса Анафияева маҳорат билан ижро этиб, барчанинг олқишини олди.

Мактаб маъмурияти ва тўгарак раҳбари ташаббуси билан ўтказилган тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Гулноз АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди