№22, 26.05.2016 БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
Олтинкўл саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида битирувчиларни иш билан таъминлаш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу тадбирда туман прокуратураси ходимлари Р.Ўзгинов, А. Рустамов, Халқ банки туман бўлими кредит операциялари бўлими бошлиғи Ш. Хурсанов, туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Д. Имомов, коллежнинг ўқитувчи ва битирувчи ўқувчилари иштирок этиб, мавзу доирасида ўзаро фикр юритдилар.
- Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, битирувчилар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ўқувчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат, - дейди коллеж директорининг касбий таълим бўйича ўринбосари Ғуломжон Тешабоев. - Қолаверса, уларнинг ана шу йўналишдаги билим ва тушунчаларини бойитишга кўмаклашишдир.
Давра суҳбатида мутахассислар томонидан битирувчиларга турли йўналишларда бизнес-лойиҳалар тузиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, банклардан кредитлар олиш, меҳнат қонунчилиги, солиқ тўловлари бўйича ёш тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар, ишга жойлашиш билан боғлиқ масалалар ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Давра суҳбати давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.
Розия АҲМАДЖОНОВА.
|