Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№22, 26.05.2016

ДЕПУТАТЛАР ФАОЛЛИГИ ЯНАДА ОРТАДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан "Партиянинг дастурий мақсадлари ва унинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш дастуридан келиб чиқиб халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган ушбу семинарда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, ҳудудий дастурларни амалга оширишда партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Семинарда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП Фракцияси аъзоси Б. Эшонқулов ва бошқалар партия ўз олдига қўйган муҳим вазифалар хусусида гапирдилар.

Семинар-тренинг давомида мавзу доирасида маърузалар ўқилди. Сўнг иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан машғулотларда қатнашдилар. Ўтказилган музокараларда ўзаро тажриба алмашдилар, белгиланган йўналишлардаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар.

Сардорбек ҚОСИМОВ,

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектори мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди