Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№22, 26.05.2016

Танлов

"САМАР БОНУ ИЖОДИНИНГ БИЛИМДОНИ"

Марҳамат туманидаги "Турон" ўқув марказида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, "Иқбол" газетаси таҳририяти ҳамда "Турон" ўқув маркази ҳамкорлигидаги "Самар Бону ижодининг билимдони" танлови бўлиб ўтди.

- Ўзбек адабиётининг илғор вакилаларидан бири, Андижон вилояти Марҳамат тумани, Ўқчи қишлоғида яшаб, ижод қилган маърифатпарвар шоира Самар Бону ҳаёти ва ижодини ўрганиш, халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, Самар Бонунинг ижодини тарғиб этиш орқали ёшларнинг адабиётга, ижодга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилган танловда ёшлар фаол иштирок этди, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршидабону. - Мазкур танлов юксак салоҳиятли ёшларни тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, уларнинг қалбида она ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига, миллий қадриятларимизга, халқимиз тарихидаги улуғ шоираларга ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги билан аҳамиятлидир.

Танловга умумтаълим мактаблари, академик лицей, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар томонидан 30 дан зиёд мақола, иншо, тадқиқот ишлари, шоирага бағишланган шеърлар, шоира асарларининг электрон шаклдаги ишланмаси сингари ижодий ишлар тақдим этилди.

Ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, муносиб баҳоланди. Сараланиб, энг яхши деб топилган ижодий ишлар муаллифлари якуновчи босқичда Самар Бону ғазалларини ифодали ўқиш, савол-жавоб шартлари асосидаги беллашувда ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра, Андижон шаҳар 2- маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулноза Ҳошимова биринчи, "Турон" ўқув маркази ходими Шаҳриёр Ҳошимжонов иккинчи, Андижон давлат университети талабаси Мадинабону Ғуло-мова учинчи ўринни эгаллаб, ғолиб деб топилдилар. Шунингдек, танловда "Энг ёш иштирокчи", "Энг яхши ижодий иш", "Энг яхши илмий иш", "Самар Бону ғазаллари асосидаги энг яхши қўшиқ ижрочиси" сингари номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар, фаол иштирокчилар танлов ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, танлов доирасида намойиш этилган бадиий дастур, айниқса, тумандаги 25-умумтаълим мактабининг бадиий ҳаваскорлик дастаси томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди.

Соҳибахон ҲОШИМОВА, танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди